Winkhaus делегацияси IMZO Наманган фабрикасига ташриф буюрди

IMZO Наманган ишлаб чиқариш майдонига дунёга машҳур фурнитура ишлаб чиқарувчиси Winkhaus делегацияси ташриф буюрди.

Меҳмонлар ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишиб, фурнитура йиғилиши сифати юзасидан фикр алмашдилар ҳамда ўз тавсиялари билан ўртоқлашдилар. Шунингдек, маҳсулотнинг асосий афзалликлари, жумладан микровентиляция тизими тақдим этилди.

Делегация IMZO Наманганда ишлаб чиқариш ва йиғилиш сифати юқори даражада эканини таъкидлади.

Изображение контента
Изображение контента
Изображение контента

Опубликовано: **14 феврал 2026**