Наманган давлат технологиялари университети Энергетика факультети Меҳнат муҳофазаси ва экология кафедраси ўқитувчилари ва талабалари ўқув жараёни доирасида “Имзо Наманган” фабрикасига амалий ташриф буюришди. Ташрифдан мақсад – талабаларни корхона фаолияти, ишлаб чиқариш жараёнлари ва меҳнат муҳофазаси амалиёти билан яқиндан таништиришдан иборат эди.
Ташриф давомида талабаларга ишлаб чиқариш босқичлари, хавфсизлик қоидалари, меҳнат муҳофазаси тизими ва экологик талаблар бўйича батафсил маълумотлар берилди. Шунингдек, фабрика мутахассислари замонавий ускуналар, технологик жараёнлар ва маҳсулот сифати назорати тартибларини амалда намойиш этди.
Бундай ҳамкорлик талабаларга назарий билимларни чиндан ҳам ишлаб чиқариш муҳитида мустаҳкамлаш ва келгусидаги касбий тайёргарлигини ошириш имконини беради. “Имзо Наманган” таълим муассасалари билан ҳамкорликни келгусида ҳам давом эттиришни режалаштирган.
Опубликовано: **27 ноябр 2025**