Imzo Namangan фабрасида ёнғин хавфсизлиги бўйича ўқув машғулоти ўтказилди

Imzo Namangan фабрасида ёнғин хавфсизлиги бўйича режали ўқув ва амалий машғулотлар ўтказилди.

Тадбирда ёнғин хизмати ходимлари иштирок этиб, фабрика ходимларига ёнғин ҳолатда ҳаракат қилиш ва ёнғин ўчирувчи воситалардан фойдаланиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шундан сўнг тактик машғулотлар ва амалий машқлар ўтказилиб, ходимлар эвакуация ва шартли ёнғинни бартараф этиш бўйича кўникмаларини мустаҳкамладилар.

Бундай тадбирлар фабрикада хавфсизлик даражасини ошириш ва ходимларни фавқулодда ҳолатларга тайёрлаш мақсадида мунтазам равишда ўтказилади.

Изображение контента
Изображение контента
Изображение контента
Изображение контента

Опубликовано: **10 ноябр 2025**